Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Электротехника саноати янада ривожлантирилади

  • 24.01.2025
  • 198 марта ўқилди

“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-20-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра, Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

  • божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
  • корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади;
  1. устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:
  2. пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
  • зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади;
  • Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.
Chat