Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

  • 05.02.2025
  • 30 марта ўқилди

“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади; 

Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида белгиланган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.

Chat