Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланди

  • 12.02.2025
  • 113 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (72-сон, 10.02.2025 й.) билан “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди 

Низом юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

Юридик шахс мақомига эга бўлган касаба уюшмаларининг бўлинмалари алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

  • Бўлинма ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
  • Бўлинмани ва бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун йиғим ундирилмайди.
  • Бўлинма ёки бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги сўровнома рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида кўриб чиқилади.

Сўровномани кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бўлинмани ёхуд бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилган бўлинмалар ва бошланғич ташкилотлар реестри юритилади.

Chat