Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ерни кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

  • 24.02.2025
  • 222 марта ўқилди

2025 йил 1 майдан “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб ўрнатилади:

  • ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдоларида қатнашиш, кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва уларни реализация қилишга фақат ҚҚСни тўловчи юридик шахсларга рухсат этилади;
  • ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ижарага бериш бўйича аукцион савдолари офертасида лойиҳа олди ҳужжатлари тайёрлашга 15 кунлик, лойиҳа ишларини бажаришга 2 ойлик ва қурилиш ишларини бошлашга 3 ойлик муддат белгиланади, шунингдек, унда қурилишни якунлаш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш муддатлари кўрсатилади;
  • аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ижарага олган пайтдан бошлаб 12 ой давомида ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилинади;

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи қурилиш ташкилотларига айланма маблағларини тўлдириш учун 12 ойлик имтиёзли давр билан 24 ой муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан кўпи билан 2 фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

Chat