Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

  • 28.02.2025
  • 208 марта ўқилди

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-76-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра,  2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши муносабати билан ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

  • эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга; 
  • оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
  • атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва  қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.
     
Chat