“Мадад” ННТ томонидан жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Навоий шаҳар, Когон тумани, шунингдек, 27-28 февраль кунлари Балиқчи ва Наманган туманларида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг одил судловдан фойдаланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувларда 100 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирионлиги бўлган шахслар иштирок этди.
Мазкур тадбирлар давомида фуқароларга қуйидаги масалалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди:
Шунингдек, 83 нафар фуқароларга суд ва бошқа давлат органларига низоларни ҳал этиш учун зарур бўладиган ариза, шикоят ва даъво аризалари каби ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилди.