Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – “Мадад” ННТ фаолияти билан яқиндан танишиш.
Дастлаб “Мадад” ННТ ижрочи директори Т.Турсунов меҳмонларни ташриф билан самимий қутлаб, 2019 йилдан жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ташкилот фаолият кўрсатиб келаётганлигини таъкидлади.
Тадбир давомида Муассаса бўлим бошлиғи А.Эзозхонов томонидан Академия ўқитувчилари ва талабаларига Онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш бўлими иш фаолияти билан таништирилди, фуқаролардан келган саволларни онлайн маслаҳатчилар томонидан саволларни қабул қилиш тартиблари, саволларга ҳуқуқий асослантирилган жавоблар бериш йўллари тушунтирилди.
Ташриф давомида меҳмонлар, “Мадад” ННТ марказий офиси ходимларининг фаол ва қизғин иш жараёни билан бевосита таништирилди, бу эса меҳмонларда катта қизиғиш уйғотди.
Ташриф якунида эса Академия ва Муассаса ўртасида яқин истиқболда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.