Жорий йилнинг 13 март куни “Мадад” ННТ томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг одил судловдан фойдаланишига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувда 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирионлиги бўлган шахслар иштирок этди.
Тадбир давомида фуқароларнинг вақтинча прорискага қўйиш, шахсларга арвача олиш, даволаниш учун бепул дори-дармон олиш, “Темир дафтар”да турганлиги бўйича моддий ёрдам олиш, ногиронлик гуруҳини белгилаш тартиблари ва бошқа ҳуқуқий саволларига жавоблар берилди.
Шунингдек, 21 нафар фуқароларга суд ва бошқа давлат ташкилотларига аризалар ҳамда даъво аризалар ёзишда кўмаклашилди.