Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативларга доир талаблар белгиланди

  • 23.04.2025
  • 41 марта ўқилди

«Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида» ги низом (рўйхат рақами: 3618, 22.04.2025 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Мазкур Низом банкларга, шу жумладан микромолия банкларига (банк) қўйиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талабларни белгилайди.

Низомга кўра, банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативларга қуйидагилар киради:

  • қарз юки кўрсаткичи;
  • кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи;
  • кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари. 

Банк томонидан қарз олувчига кредит (микроқарз) берилишида унинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим.

Шунингдек, банк томонидан қарз олувчига бериладиган кредит (микроқарз) бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар йиғиндиси кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,25 фоиздан ошмаслиги лозим.

Chat