Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

  • 29.04.2025
  • 60 марта ўқилди

“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 28.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;

Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан:

  • Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
  • Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;
  • академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;
  • Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан  халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.
Chat