Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади

  • 26.05.2025
  • 153 марта ўқилди

“Мамлакатимизда қайта суғурта тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-191-сон, 23.05.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди: 

  • миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;
  • қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;
  • халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 млрд сўмгача ошириш.

Қарорга кўра, “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти (Компания) ташкил этилади ва унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

  • суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;
  • хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш.
Chat