Жорий йилнинг 29 май куни Туркманистон Адлия вазири ўринбосари Сапа Жумаев бошчилигидаги делегация “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотига расмий ташриф буюрди.
Учрашув чоғида делегация аъзолари ташкилот фаолияти, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар билан танишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ташриф якунлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.