Ташкилотимиз Сингапур Бош прокуратураси билан қатор устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор ҳисобланади. Хусусан, қуйидаги соҳаларда яқин алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Жумладан, қонунийликни таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида тажриба алмашиш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий базани татбиқ этиш, ушбу жараёнда жамоатчилик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтиришда Сингапурнинг илғор тажрибасини ўрганиш;
электрон ва рақамли ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш соҳасида Сингапурда қўлланилаётган инновацион ёндашувларни таҳлил қилиш ва уларни миллий амалиётга жорий этиш.
Бизнингча, мазкур ҳамкорлик икки томон учун ҳам фойдали бўлиб, ҳуқуқий соҳадаги тизимли ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.