Мазкур ечим нафақат кўплаб мураккаб тил ва лингвистик тўсиқларни енгди, балки маҳаллий талабларга мослашган юқори сифатли нутқ технологиясини яратишда муҳим қадам бўлди. Лойиҳа 2024 йилда Aiphoria компанияси томонидан Ўзбекистондаги етакчи банклардан бири билан ҳамкорликда сунъий интеллектга асосланган, тўлиқ автоматлашган овозли агентлар яратиш мақсадида бошланган эди. Бунинг учун банк мутахассисларидан иборат жамоа тузилди ва жалб қилинди.
Лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги реал мулоқотлар — ҳудудий шева, урғу ва рус тили аралашган ҳолатлар — инобатга олиниб, махсус овозни аниқлаш (ASR), овоз синтези (TTS) ва катта тил моделлари (LLM) асосидаги ечим ишлаб чиқилди. Аниқ нутқни тушуниш тизимини ишлаб чиқишда асосий диққат банкнинг call-маркази орқали жамланган реал, анонимлаштирилган аудио маълумотларга қаратилди. Очиқ манбалар ва реал сўровлар асосида махсус белгилаш ва нормаллаштириш ишлари олиб борилди.
Белгилаш жараёнида тилшунослар, муҳаррирлар ва call-марказ ходимлари иштирок этди. Улар ёрдамида 7000 дан ортиқ нормаллаштириш қоидалари базаси шакллантирилди. Лексикада банкка хос терминлар — масалан, “аннуитет тўловлари”, “КАТМ” каби атамаларга алоҳида эътибор берилди.
Мулоқотнинг реал ечимига эришиш учун актрисалар томонидан 100 соатдан ортиқ турлича услубда ўқилган матнлар жойлаштирилиб, уч хил овоз оҳанги — дўстона, нейтрал ва қатъий — турли мулоқот вазиятлари учун яратилди. Сўнгра нейрон тармоқ асосидаги овоз синтези моделлари тайёрланди ва call-марказ “ветеранлари” томонидан баҳоланди.
Натижада банкда Collection Agent каби AI-ходимлар жорий этилди. Ушбу агент қўнғироқларнинг 40% гача улушини қайта ишлаб, инсонга нисбатан 10 баробар самарали фаолият кўрсатмоқда. Бундай агент иш ҳақи талаб қилмайди, касал бўлмайди ва ҳар доим хизматга тайёр. Энг муҳими, у юқори самарадорлик билан реал мулоқот қилиш қобилиятига эга.
Бу лойиҳа нафақат технологик жиҳатдан юқори даражадаги ечим, балки Ўзбекистонда сунъий интеллектни локаллаштириш бўйича илк муваффақиятли тажрибалардан бири сифатида тарихга кириши мумкин.