Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

  • 17.06.2025
  • 2363 марта ўқилди
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди.


⇒ Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди. 

⇒ Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.

⇒ Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

⇒ Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

⇒ Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.

Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.

Chat