Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

  • 27.06.2025
  • 66 марта ўқилди

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, “Маҳалла сервис” компаниялари томонидан маҳаллаларни обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш ва аҳолига қонунчиликда белгиланган айрим ижтимоий пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларга киритилди.

Шунингдек, мазкур хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бинолар жойлашган ер участкалари ер солиғи солиш объекти ҳисобланмаслиги белгиланди. 


Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмаслиги кўзда тутилди:

Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек улар хотини (эри)нинг даромадлари;

“Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг фаолияти натижасида олинган, уларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи тарзидаги даромадлари.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциялари мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача озод этилиши кўрсатилди. 

! Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat