Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар янгиланди!

  • 27.06.2025
  • 119 марта ўқилди

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларда яна бир нечта қулай янгиликлар жорий этилди!


Tug`ilganlik haqida guvohnoma «bir darcha» orqali beriladi - Darakchi.uz


► Энди агар туғилганлик, никоҳ ёки ажрим ёзуви архивда топилмаса, 16 ёшдан катта фуқаро ёзувни тиклаш, тузатиш ёки ўзгартириш учун  my.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин. 
Бунда, шахсни тасдиқлаш Face-ID yoki MyID орқали автоматик аниқланади.

► Аризага 1 иш куни ичида жавоб берилади.

► ФҲДЁ ёзувларини ўзгартириш бўйича берилган аризалар Ички ишлар органи томонидан 20 кун ичида кўриб чиқилади. Сохта ҳужжатлар, тергов ҳолати ёки очилмаган жиноят аниқланса — ариза рад этилади.


Такрорий гувоҳномаларни энди почта орқали ҳам олишингиз мумкин!
• Ариза — ЯИДХП орқали берилади;
• Гувоҳнома — 1–3 иш кунида тайёр бўлади;
• Етказиб бериш — сиз истаган манзилга (харажат аризачидан).

Chat