Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари белгиланди

  • 03.07.2025
  • 2812 марта ўқилди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 403-сонли қарори қабул қилинди.

O‘zbekistonda xususiy OTMlarga yangi talablar joriy etilmoqda


Унга кўра, лицензиялашнинг қўшимча шартлари қуйидагилардан иборат:

 талабгор томонидан ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг концепцияси тақдим этилади;

Концепцияда қуйидагилар кўрсатилади:

▪️ таълим ташкилотининг номи;

▪️ мақоми;

▪️ бошқарув тизими ва кадрлари;

▪️ асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари;

▪️ қабул параметрлари;

▪️ таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари;

▪️ тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби;

▪️ таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича 5 йиллик стратегик режаси;

▪️ таълим ташкилоти фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар.

▪️ талабгор томонидан нодавлат олий таълим ташкилотининг таълим жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган моддий-техник база, дастурий таъминотни ўз ичига олган дастлабки устав фонди (устав капиталини) 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради;

▪️ Кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда устав фонди ошириб борилади;

▪️ Талабгор томонидан 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади;

▪️ Ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги лозим. Бунда бино университетнинг ўз мулки бўлиши шарт эмас, камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси асосида иш бошлаш ҳам мумкин;

▪️ Олий таълим ташкилоти ташкил этилган вақтдан бошлаб дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизи, кейинги йилларда эса камида 50 фоизи мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтиради.

⇒ Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

⇒ Қарор кучга киргунга қадар лицензия олган тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини янги лицензия талаблари ва шартлари асосида ташкил этиши лозим.

Chat