“Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–62-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилди.
Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.