Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

  • 25.08.2025
  • 78 марта ўқилди

Қонун (ЎРҚ–1083-сон, 21.08.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш:

  • БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:

  • фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди.

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.

Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади.

Бироқ, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.

Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

Chat