Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Янги ҳамкорликка қадам: Мадад ННТ ва Erasmus+ учрашуви!

  • 28.08.2025
  • 45 марта ўқилди

Бугун "Мадад" ННТ ижрочи директори ва ташкилот вакиллари Erasmus+ дастурининг координатори Маҳмуджон Ўткиров билан муҳим учрашув ўтказди. 

Ушбу учрашув келажакдаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишга бағишланди.

Учрашувда "Мадад" ННТнинг фаолияти таништирилиб, икки ташкилот ўртасида ёшлар, таълим ва ҳуқуқий билимларни ошириш борасида катта ҳамкорлик имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.

Хусусан, ташкилотнинг асосий мақсади – аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда адолатли жамият қуришга ҳисса қўшишдан иборатлиги, Erasmus+ – бу Европа Иттифоқининг таълим, ўқитиш, ёшлар ва спорт соҳасидаги асосий дастури эканлиги, унинг мақсади сифатни ошириш, инновацияларни рағбатлантириш, иштирокчиларнинг кўникмаларини ривожлантириш  ва Европа ўлчовини кучайтиришдан иборатлиги таъкилаб ўтилди.

Умид қиламизки, бу учрашув келажакда самарали ва узоқ муддатли ҳамкорликка замин яратади!

Chat