Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ ва Regional Dialogue ўртасида муҳим онлайн учрашув!

  • 10.09.2025
  • 162 марта ўқилди

Бугун "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш. Саидов Regional Dialogue ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари Петра Горджуп хоним билан самарали онлайн учрашув ўтказди.



Учрашувда "Мадад" ННТнинг фуқаролар ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг ҳуқуқий онгини ва ҳимоясини мустаҳкамлаш йўлидаги бой фаолияти ҳақида маълумот берилиб, икки ташкилот фаолиятида кўплаб умумий мақсадлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.



Томонлар Regional Dialogue билан кенг қамровли ҳамкорлик имкониятларини атрофлича муҳокама қилдилар.



Бундай ҳамкорлик пировардида мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг янада кучайишига ва қонун устуворлиги тамойилларининг кенгайишига муносиб ҳисса қўшиши қайд этилди. 

Келгусидаги ҳамкорликдан катта умиддамиз!

Chat