Бугун "Мадад" ННТ Ижрочи директори Ш.Саидов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Хеллен хоним билан муҳим учрашув ўтказди. Унда "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланишни кенгайтириш" номли истиқболли лойиҳанинг амалга ошириш механизмлари батафсил муҳокама қилинди.
Учрашув давомида лойиҳа доирасида қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича фикрлар алмашилди ва амалга ошириш механизмлари кўриб чиқилди:
1."Хотин-қизларга кўмак": Аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларга бепул юридик маслаҳатлар бериш.
2."Кексаларга кўмак": Ёши улуғ фуқароларнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ёрдам.
3."Ёшларга кўмак": Ёшларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг одил судловдан фойдаланишини кенгайтириш.
4."Ҳуқуқий ёрдам ваучери" тизими: Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун самарали механизм.
5. Маҳалла вакиллари учун тренинглар ўтказиш ва қўлланма ишлаб чиқиш: Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда маҳалла институтининг ролини кучайтириш.
6. "Про боно" лойиҳасини ривожлантириш: Кўнгилли юристларни жалб қилган ҳолда бепул ҳуқуқий хизматларни кенгайтириш.
7. "Мадад" ННТ ходимлари учун ўқув тренинглар ўтказиш: Лойиҳа иштирокчиларининг малакасини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш.
Учрашув ўзаро фикр алмашиш ва лойиҳанинг муваффақиятли ижросини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш руҳида ўтди. "Мадад" ННТ жамоаси ушбу хайрли ишда Буюк Британия элчихонаси билан ҳамкорликдан ғурурланади ва лойиҳанинг аҳоли фаровонлигига катта ҳисса қўшишига ишонади.