Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тартибга солинди

  • 16.09.2025
  • 27 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (583-сон, 15.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази”нинг устави тасдиқланди. 

Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. 

Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади, жумладан:

Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;

ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади.

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.

Chat