Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳудудларда аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш сифати оширилади

  • 18.09.2025
  • 16 марта ўқилди

“Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Рақамли ҳукумат” дастури доирасида 41 та устувор лойиҳани ишга тушириш, электрон давлат хизматлари улушини 70 фоизга етказиш тизимни 2025–2026 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ЯИДХП (Ягона портал)даги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади.

2025 йил 1 декабрдан нодавлат нотижорат ташкилотларига “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.

2026 йил 1 январдан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати, маҳаллалардаги оилалар ва аҳоли маълумотларини юритиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш жараёнлари “Рақамли маҳалла” платформаси орқали амалга оширилади.

Chat