Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“OASIS” ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади

  • 18.09.2025
  • 26 марта ўқилди

Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабргача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли ҳукумат” тизимининг “OASIS” ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади:

♦ давлат ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

♦ модулларга асосланган технологиялар ёрдамида ахборот тизимларини яратиш жараёнларини мақбуллаштириш;

♦ давлат ахборот тизимларининг мослашувчанлиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш.

☑️ 2025 йил 1 ноябрдан:

♦ “Рақамли стартаплар” дастури ва (ёки) Марказий банкнинг “тартибга солиш қумдони”да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга Рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача бепул фойдаланиш имконияти берилади.

♦ Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари учун масофадан банк ҳисобварақлари ҳамда виртуал банк карталари очишга рухсат берилади.

Chat