Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қўштепа туманида "Мадад" ННТ ва Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ҳуқуқларига бағишланган тадбир ўтказилди!

  • 18.09.2025
  • 23 марта ўқилди

Бугун Фарғона вилояти Қўштепа туманида "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва адолатли судловдан фойдаланиш" лойиҳаси доирасида "Шодлик" ва "Шомирза" маҳаллаларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва бошқа масалаларга оид тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти аҳолига атрофлича етказилди. Иштирокчиларга "Мадад" ННТ офис раҳбари Р.Сарабекова ва бош мутахассис О.Умаров томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.

 
Ушбу лойиҳа доирасидаги хайрли ишлар давом этади.

Chat