Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистонда 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси белгиланди

  • 29.01.2022
  • 2204 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Унга кўра, қуйидаги соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Бу имтиёз тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг юқоридаги фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса қўлланилади.

Рўйхатдаги фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

Chat