Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

  • 13.10.2025
  • 78 марта ўқилди

“Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади. 

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

► камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;

► илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;

► хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;

► 10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.

✔️  “Яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:

► 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;

► 2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Chat