Бугун "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Ташкилотимиз вакиллари Буюк Британиянинг кексаларга ёрдам бериш бўйича етакчи ташкилотларидан бири бўлган "Age UK Hertfordshire" билан ҳамкорлик учрашувини ўтказдилар.
Учрашув давомида "Мадад" ННТ ўзининг асосий фаолият йўналишлари, эришилган ютуқлари ва келгуси режалари билан таништирди. Шунингдек, "Age UK Hertfordshire" ташкилотининг кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий ва психологик кўмак бериш борасидаги бой тажрибалари чуқур ўрганилди. Ташкилотнинг минтақадаги фаолият йўналишлари, амалга оширган лойиҳалари ва муваффақиятли ёндашувлари биз учун катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув якунларига кўра:
Томонлар келажакда яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Ушбу ҳамкорликни расмийлаштириш мақсадида Ҳамкорлик меморандумини (MOU) имзолаш бўйича дастлабки шартлар келишиб олинди.
Бу ҳамкорлик кексаларга кўмак бериш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларда янги имкониятлар очишига, иккала ташкилот тажрибасининг ўзаро алмашинувига замин яратишига ишонамиз!