Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда "Мадад" ННТ вакилларининг Буюк Британияга амалий ташрифи давом этмоқда.
Ташриф давомида бугун Муассаса раҳбарияти ва маъсул ходимлари "VMC Consulting" компанияси вакиллари билан ўзаро учрашув ўтказди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - бу тарафлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ва келгусидаги истиқболлари лойиҳаларни биргаликда давом эттириш ҳисобланади.
Учрашувда дастлаб Муассаса ижрочи директори Ш.Саидов томонидан "VMC Consulting" компанияси раҳбари Д.Маршаллга Муассасанинг асосий вазифалари, эришилган ютуқлари ва келгуси режалари билан таништирилган бўлса, "VMC Consulting" компанияси раҳбари Д.Маршалл томонидан эса Муассасанинг вакилларига фуқаролик жамияти институтлари томонидан ижтимоий лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва ННТларга молиявий кўмак бериш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.
Музокаралар жараёнида "Мадад" ННТ раҳбарияти, ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар доирасида бундай ҳамкорлик алоқаларининг аҳамиятини эътироф этди.
Музокаралар якунлари бўйича тарафлар ўртасида халқаро миқёсдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш ва кенгайтириш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.