Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бўлажак ҳуқуқшуносларнинг назарий билимлари амалиёт билан ўзвий боғланмоқда

  • 16.10.2025
  • 40 марта ўқилди

Бугун "Мадад" ННТга амалиёт ўташ учун Тошкент давлат юридик университетининг талабалари ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — талабаларни ҳуқуқий соҳада амалий кўникмалар билан таъминлаш, аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнларида бевосита иштирок этиш имкониятини яратишдир.

Муассаса ходимлари талабаларни "Мадад" ННТнинг фаолият йўналишлари, "Advice.uz" ҳуқуқий ахборот порталини доимий юритиш, аҳолига бепул юридик ёрдам бериш жараёни, ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби билан таништиришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва амалий мисоллар асосида билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишди.

Бундай ташрифлар орқали талабалар нафақат назарий билимларини бойитиш, балки келгусидаги касбий фаолиятлари учун зарур бўлган амалий кўникмаларни ҳам шакллантиришади. Шу орқали уларни юқори малакали, етук мутахассислар сифатида тайёрлаш мақсад қилиб қўйилган.

Chat