Бугун "Мадад" ННТга KOICA (Korea International Cooperation Agency) ташкилотининг вакиллари Муассасанинг фаолияти билан яқиндан танишиш ва ўзаро тарафлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мақсадида ташриф буюришди.
Ташриф давомида KOICA ташкилотининг вакиллари “Мадад” ННТнинг асосий вазифа ва функциялари, Муассаса томонидан амалга ошираётган ижтимоий лойиҳалар, Муассаса томонидан аҳолига кўрсатаётган бепул юридик ёрдам амалиёти билан танишишди. Шунингдек, томонлар ўртасида аҳолига беғараз юридик ёрдам кўрсатиш ва жамиятда ҳуқуқий ахборотни тарқатишда "Advice.uz" ҳуқуқий аҳборот порталига сунъий интеллектни жорий этиш истиқболлари ва келгусида ўзаро ҳамкорликда ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг натижалари муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида "Мадад" ННТ ва KOICA ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари, хусусан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида икки ташкилот ўртасида келгусида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.