Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Адлия вазирлиги жамоатчиликка ҳисобот беради 

  • 03.02.2022
  • 898 марта ўқилди

2022 йил 7 феврал куни Адлия вазирлигида очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзида суҳбат ташкил этилади. Суҳбат вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн трансляция қилинади. 

Мақсад — Адлия вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, унинг 2021 йилдаги фаолияти ва истиқболли режалари кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан самарали қайта алоқа ўрнатишдан иборат.

 Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида бўлиб ўтадиган медиа ивентда нафақат вазирлик фаолияти таҳлил қилинади, балки жамиятда ҳуқуқий соҳадаги асосий тенденциялар ҳам кўриб чиқилади. Журналистлар ва блогерлар бевосита ўзларини қизиқтирган маълумотлар ва саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.

Мурожаат учун телефон: 71.207-04-54

Chat