Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулияти янада оширилади

  • 21.10.2025
  • 38 марта ўқилди

Қонун (ЎРҚ–1088-сон, 17.10.2025 й.) билан  айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш натижасида фуқаронинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда мувофиқликни баҳолаш органи товарни (ишни, хизматни) сотувчи, тайёрловчи (ижрочи) билан бирга солидар жавобгар бўлади.

Стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган маҳсулотнинг камида етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган юридик шахслар белгиланган молиявий санкциялардан озод қилинади.

Техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотнинг камида  етмиш фоизини қонунчиликда белгиланган тартибда чақириб олган ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчилар ҳам белгиланган молиявий санкциялардан озод қилиниши белгиланди.

Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузган мувофиқликни баҳолаш органи  ва унинг мансабдор шахслари қонунга ҳамда сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ 

Chat