Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Болалар ва катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилади

  • 24.10.2025
  • 31 марта ўқилди

Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:

➖ болалар учун қўшимча таълимни;
➖ катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.

Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.

Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.

Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat