Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби белгиланди

  • 27.10.2025
  • 22 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (665-сон, 22.10.2025 й.) билан “Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низом вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларида қурилиш-монтаж ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажарилади.

Ирригация объектларини молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

► қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;

► ажратилган аванснинг қурилиш муддати мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;

► пудрат шартномасида назарда тутилган кафолат муддати ўтгандан кейин қолган 5 фоиз маблағ тўлаб берилади.

Агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, ирригация объектларига биринчи ойда улар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
 

Chat