“Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 31.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тижорат банклари томонидан озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади.
2025 йил 1 ноябрдан 2030 йил 31 декабргача “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан белгиланган йўналиш ва шартлар бўйича тадбиркорларга қуйидагилар қоплаб берилади:
► Марказий банк асосий ставкасининг 2 баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисми;
► хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисми.
2026 йил 1 январдан озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.