Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади

  • 05.11.2025
  • 86 марта ўқилди

“Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–204-сон, 03.11.12025 й.) қабул қилинди. 

Қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

♦ 2030 йилгача илғор халқаро тажриба асосида прокуратура органлари фаолиятининг барча йўналишларини автоматлаштириш;

♦ тергов ва прокурор назорати жараёнларини электрон шаклга ўтказиш.

Фармонга кўра, “Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси прокуратура органлари фаолиятига жорий этилади.

Мазкур тизим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигини масофавий назорат қилиш имконини беради.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қонунларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш мақсадида “Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri” ахборот тизимининг синов версияси ишлаб чиқилади.

2026 йил 1 декабрдан ушбу тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилади.

Chat