Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“E-tergov” ахборот тизими жорий этилади

  • 05.11.2025
  • 74 марта ўқилди

Фармонга кўра, “E-tergov” ахборот тизими жорий этилади ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

► жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;

► суд экспертизасини онлайн режимда тайинлаш;

► моддий зарарни ҳисобга олиш ва ундириш жараёнларини мониторинг қилиш.

Бундан ташқари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026/2027 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 4 йилни ташкил этадиган “Киберҳуқуқ” бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади.

Мазкур Фармон ва Стратегиядаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади.

Chat