Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди

  • 25.11.2025
  • 93 марта ўқилди
Ўзбекистон президенти фармони билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.

Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.

24 ноябрь куни Президент администрацияси раҳбари «экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар» ташаббуси билан чиққан эди.

Унда айтилишича, бу чора-тадбирлар яқин орада давлат раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган президент фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида тезкор штаб тузилгани ва пойтахтдаги экологик вазиятни барқарорлаштириш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирган.

Chat