Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Алимент тўловчиси суғурта қилинган ҳолда, тўловларини таъминлаб, 3 ойгача чет давлатга бориши мумкин.

  • 27.11.2025
  • 381 марта ўқилди
Адлия вазирлиги Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3196-2, 2025 йил 26 ноябрь).

Унга кўра:

1) Алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради;

2) Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади;

3) Суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда аниқланади.

Алимент тўлаши шарт бўлган шахслар алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилган ҳолда чет давлатга уч ойгача муддатга бориб келиши мумкин бўлади.

Chat