Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
► мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;
► интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.
Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси” ва “IP Protection” ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади:
► интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;
► интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш.
► контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.
✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан:
♦ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жавобгарлик чоралари қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш қўшимча балл берувчи кўрсаткич ҳисобланади;
♦ интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликати тўлов асосида онлайн шаклда берилади.
Шунингдек, “Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этилади.
Интеллектуал мулк объектларини бошқариш бўйича қуйидагиларда олий маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади:
▪️ 2026/2027 ўқув йилидан – Ўзбекистон миллий университетида;
▪️ 2029/2030 ўқув йилигача камида 4 та олий таълим муассасасида.
2026 йилдан ҳар йили “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модель”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси” ҳамда “Энг яхши селекция ютуғи” номинациялари бўйича республика танлови ўтказиб борилади.
Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолибларига БҲМнинг 150, 125 ва 100 баравари миқдорида мукофот пули берилади.