Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
► актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга оладиган ҳисоблагич ва унга қўшимча равишда ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батареяси;
► аниқлик синфи ва юкламасини ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари;
► иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари.
Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш жараёнида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минималлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
✅ Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади.
Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос равишда архивланиши лозим.