Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади ва айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади

  • 09.12.2025
  • 2635 марта ўқилди
Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади

“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–243-сон, 06.12.2025 й.) қабул қилинди.

Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Агентлик) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган.

✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади:

► давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

► Агентлик:

▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини “samaradorlik.gov.uz” электрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади;

▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.

Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади

✅ Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:

▪️ конституциявий ва миллий даража;
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
▪️ ҳудудий даража;
▪️ туман (шаҳар) даражаси;
▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.

▶️ 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

≈ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

≈ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;

≈ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

≈ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Chat