Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Сурхондарё вилоятида "Мадад" ННТ ва Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида тренинг ўтказилди!

  • 11.12.2025
  • 146 марта ўқилди
Бугун Сурхондарё вилоятида "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш" лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун навбатдаги тренинг бўлиб ўтди.

 


Унда ногиронлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти етказилди.


 


Иштирокчиларга "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш. Саидов, ижрочи директор ўринбосари У. Ҳақимов, бўлим бошлиғи А. Эзозхонов томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳасининг мақсади, вазифалари ва аҳоли учун самарали жиҳатлари, шунингдек, “Мадад” ННТ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалари, ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси” бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Chat