Қонун (ЎРҚ–1102-сон, 17.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими мавжуд бўлмаган ҳолда эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш:
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, "Инсон" марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг қонунчиликда белгиланган талабларини бажармаслик:
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик, -
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди.
Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Бундан ташқари, айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш учун мазкур Агентликка маълумотларга ишлов бериш ваколати берилиши назарда тутилди.