Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Конституциявий суд фаолиятига рақамли технологиялар жорий этилади

  • 23.12.2025
  • 42 марта ўқилди

Фармонга кўра, 2026–2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди:

► суд иштирокчиларини Конституциявий суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида “Суд хабарномаси” электрон хизмати ва ЯИДХП (my.gov.uz)нинг мобил иловаси орқали электрон тарзда хабардор қилиш;

► суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида, шу жумладан, мобил иловадан фойдаланган ҳолда ўтказилишини таъминлаш;

► суд мажлисларини аудиоёзув орқали қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизим ёрдамида шакллантириш.

2027 йил 1 августдан Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади:

▪️ Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш;

▪️ фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш;

▪️ суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш;

▪️ ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Chat