Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Эҳтиёжманд қатламларга ҳудудларда комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади

  • 24.12.2025
  • 25 марта ўқилди
“Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–383-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

Қарорга кўра, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

▪️ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;
▪️ оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш.

Ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади. 

Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади. 

Ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

Chat