2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди.
Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда.
▪️ Ваколатли ташкилотлар — 20 кун
▪️ Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун
▪️ Адлия органлари — 20 иш куни
Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда.
Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди.
Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда.
Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди:
➖ cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин;
➖ 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма;
➖ тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.